Афсонавий марафончи Марат Жиланбаев билан суҳбатлашамиз

Бугунги кўрсатувимизда хоккей томошасига борамиз. Пойтахтдаги «Барис» спорт саройида Қозоғистон Президенти Кубоги баҳслари мавсуми бошланаяпти. Афсонавий марафончи Марат Жиланбаев билан суҳбатлашамиз ҳамда инсон имкониятларининг чегараси ҳақида ҳикоя қиламиз. Шунингдек, биз “Астана” болалар футбол академияси машғулотларида бўлдик. Клубнинг келажаги порлоқ.

Кўрсатувимиз давомида Марат Жиланбоев билан ҳаддан ташқари катта рекордлар, болалар уйидан қочиш ҳамда дунёга машҳур шон-шуҳрат ҳақидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қозоғистонда фаолияти ҳақида фильм олишга арзигулик одамлар жуда кўп. Улардан бири афсонавий марафончи Марат Жиланбоев бўлади. Чет эл оммавий ахборот воситалари у ҳақида ёзишганда мен ҳали кичкина бола эдим. У дунёнинг йирик саҳросини югуриб ўтган жаҳондаги ягона одам ҳисобланади. Унинг исми Гиннеснинг рекордлар китобига 7 марта киритилган.