Oriental Vintage

Oriental Vintage

«Шарқий винтаж» теледастури қозоқ анъанавий либосларини оммалаштиришга бағишланган. Уни тайёрлашда профессионал ижодкорлар, миллий либосларни битикларга қараб тиклаган этнографлар таклиф этилган.

Ҳар бир кўрсатувда қадимий либоснинг бирор аниқ элементи ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг амалий вазифасидан  тортиб, замонавий мода саноати аксессуарига айлангунигача бўлган тарихи кўрсатилади. Ушбу дастурдан бугунги кунда бўлажак модельер ва дизайнерлар таълимий дастур сифатида фойдаланиши мумкин.

×