Beyond Time

Beyond Time

Қозоғистон археологиясида бугунги кунда ноёб ва бебаҳо маълумотлар мавжуд, лекин уларнинг ҳаммаси махсус адабиётлар: илмий монографиялар ва журналлар ичига кўмилиб қолган. Илмий жиҳатдан улар нақадар қийматли бўлса ҳам, кенг ўқувчилар оммасига тақдим этиш  учун ярамайди.

Ҳужжатли илмий-оммабоп мавзудаги кўрсатувлар туркуми 2020 йилги археология мавсуми давомида суратга олинди ва Қозоғистон ҳудудидаги тадқиқотлар ҳамда қазув ишлари ҳақида ҳикоя қилади.  Томошабин археолог ва тарихчиларнинг касб сирлари ҳамда Қозоғистон тарихи ҳақида маълумотга эга бўлади.

×