Otandastar

Otandastar

«Otandastar» телелойиҳаси аждодлар юртига қайтиб келган ва бу заминда янгидан ҳаёт бошлаган ватандошларимиз ҳақида. Турли тарихий, сиёсий ва миграция жараёнлари туфайли бугунги кунда Қозоғистондан ташқарида уч миллион нафар этник қозоқлар истиқомат қилади. Қозоғистон мустақилликка эришганидан буён ватандошларни тарихий юртига қайтариш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Қозоғистон Республикаси ҳукумати уларни қайтариш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қатор дастурларни  рўёбга чиқарди. Сўнгги 25 йил ичида қайтиб келган қозоқлар сони бир миллион нафардан ошди. Статистиканинг қуруқ рақамлари ортида ўзининг ва фарзандларининг келажагини Қозоғистон билан боғлашга  қарор қилган инсонлар тақдири турибди.

×