Бизнесга халақит берувчи тўсиқлар санаб ўтилди

Бизнесга халақит берувчи тўсиқлар санаб ўтилди

Тадбиркорлар учун тўсиқ! Қозоғистонда бизнес равнақ топишига халал берадиган 80 дан ошиқ тўсиқ санаб ўтилди. Мамлакатнинг 17 та минтақасида бу қонунбузилишлардан 13 тасига чора кўрган кенгашлар, экспертлар ишини давом эттиряпти. Асосий барьер – муҳим қувватларга йўл очиқлиги. Бошқача айтганда, инфратузилма ёки объектдан фойдалана олмаслик - бусиз эса тадбиркорлар ўз хизматларини истъемолчиларга тақдим эта олмайди ва бу эркин рақобатга халал беради.

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси:

- Асосий маҳсулот бозорлари концентрациясининг юксак даражаси ва иқтисодиётда давлат фаол иштирок этиши бугунги кунда рақобатли иқтисодиёт равнақига жиддий тўсиқ бўлади. Бунда рақобат ривожланиши учун 3 та асосий мунтазам тўсиқ мавжуд. Энг аввало – муҳим қувватларга йўл очиқлиги, нотўғри нарх белгиланиши, шунингдек, танлов асосида ҳомийлик ёки фаворитизм.

Соҳа мутахассислари фикрича, хусусий бизнес ривожига халал бераётган ғовларни бузиш давом этади. Бугуннинг асосий вазифаси – ишга янги тамойилларни жорий этиш. Улар эса республикадаги бизнес-вазиятни 180 градусга ўзгартиради, дейди экспертлар.

Абдумалик Сарманов таржимаси