Ashyq ёрдамида аҳолига хизмат кўрсатиш марказига бориш мумкин

Ashyq ёрдамида аҳолига хизмат кўрсатиш марказига бориш мумкин

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказига кириш очиқ! Қозоғистондаги Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари «Ashyq» мобиль иловаси ёрдамида аввалги иш тартибига қайта бошлади. Ҳар бир фронт-офис сканер қилиш учун QR-код олди. Мамлакат Бош давлат санитар-врачи қарорига кўра, хавфсиз ва нейтрал мақомга эга фуқароларга аввалдан онлайн рўйхатдан ўтказилмаган ҳолатда хизмат кўрсатилади. «Сариқ» ёки «қизил» мақомга эга мижозлар Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази биносига киритилмайди. Шу тариқа, марказлар аҳолига кўпроқ давлат хизматлари кўрсатади ҳамда мижоз ва ходимлар учун хавфсиз шароит яратади. Шу билан бирга, мижозлар онлайн тартибда хизмат кўрсатилиши учун аввалдан навбат олиш имкониятига эга. Лекин бу мажбурий шарт сифатида талаб қилинмайди.

«Ashyq» ёки бошқа бирор илова бўлмаган тақдирда, кираверишда турадиган Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази ходими СТИР орқали мижоз мақомини аниқлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси