Орол денгизи - БМТ эътиборида

Орол денгизи - БМТ эътиборида

2030 йилгача Орол денгизи муаммоси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти назоратида бўлади. Денгиз суви чекиниб, ўрни саҳрога айланди, натижада аҳоли саломатлигига катта зарар келтирувчи экологик офат бошланди. Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Эко-Тараққиёт» дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилади. Хусусан, саксовул кўчатлари ўтқазиш, эколойиҳаларни рўёбга чиқариш кўзланган. Бу ҳақда ташкилотнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури минтақавий офиси раҳбари Айдай Қурманова маълум қилди.

Бундан ташқари, биологик хилмахилликни сақлаб қолиш мақсадида маҳаллий аҳолига 275 миллион тенге кредит тарқатилди. Бу маблағ ҳудудда экологик бизнес турлари,  жумладан, экотуризм, балиқ ёки ўрмон хўжаликлари бунёд этишга ишлатилади.

Қолаверса, лойиҳа қўллаб-қувватлаши натижасида Қозоғистонда 8 та алоҳида қўриқланадиган ҳудуд ташкил этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси