Еврокомиссия парвозлар хавфсизлиги юқорилигини кўрсатди

әуе компания
ult.kz

Европа комиссияси Қозоғистонда парвозлар хавфсизлиги даражаси ошганини кўрсатиб ўтди, ундаги авиакомпанияларни «қора рўйхат»га киритиш учун асос йўқлигини кўрсатди. Алмати яқинида «Bek Air» билан юз берган ва бошқа ҳодисалардан кейин хавотир уйғонган бўлса ҳам, Европа комиссиясининг Қозоғистон авиаташкилотларига ҳеч қандай даъвоси йўқлиги таъкидланган.

«Европа комиссияси Қозоғистон томонидан парвоз хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазиятни яхшилашга қаратилган фаоллик юритилгани ва ўзгаришлар амалга оширилганини кўрсатиб ўтди. Бугунги кунда мамлакатда эришилган ўсишни ҳисобга олган ҳолда, комиссия кузатишда ва вазиятни баҳолашда давом этади. Шу контекстда комиссия EASA ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан биргаликда вазиятни ҳудудда баҳолаш учун ташриф ташкил қилиш ниятида», дейилади баёнотда.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×