Қозоғистонда Давлат рамзлари куни байрам қилинмоқда

Қозоғистонда Давлат рамзлари куни байрам қилинмоқда

Бугун - Қозоғистон Давлат рамзлари куни. Суверен республиканинг расмий атрибутлари - байроқ, герб ва мадҳия 1992 йилда тасдиқланган. Уларда бирлик, озодлик, муроса, мустақил юртда яшаётган халқларнинг анъана ва қадриятлари, кўп асрлик тарихи мужассам.

Жандарбек Малибеков, Қозоғистон Республикаси Давлат Герби муаллифи:

- Ушбу рамзда бутун қозоқ халқининг анъана ва тарихи, айтиш мумкинки, Буюк дашт маданияти акс этган. Шунинг учун гербда, байроқда, мадҳияда эркинлигимиз, Мустақиллигимиз, гуманитар қарашлар мангу ифодасини топган. Энг тинчликсевар юрт - бизнинг Қозоғистонимиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси