Эски туркий тилдаги Қуръон тақдим этилди

Эски туркий тилдаги Қуръон тақдим этилди

Туркистонда Қорахонийлар даврида, 10-асрда эски туркий тилига таржима қилинган Қуръон нусхаси тақдим этилди. Халқаро Турк академияси томонидан чоп этилган мазкур ноёб нашр муқаддас китоб таржимасининг бизгача сақланиб қолган энг қадимий ва тўла нусхаси. Таъкидлаш лозимки, ушбу асар қўлёзмаси ҳозир Истамбулдаги Турк ва Ислом санъати музейида сақланади.

Дархан Қидирали, Халқаро турк академияси президенти:

- Қўлёзма олимлар томонидан нашрга тайёрланди. Улар орасида Истамбул университетининг машҳур олими, Евроосиё Миллий университети докторанти ҳам бор. Муқаддас Қуръон Халқаро Турк академияси томонидан чоп этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси