«Астана» халқаро молиявий маркази корпоратив мижозлар манфаатини ҳимоя қилади

«Астана» халқаро молиявий маркази корпоратив мижозлар манфаатини ҳимоя қилади

«Астана» халқаро молиявий маркази корпоратив мижозлар манфаатини ҳимоя қилади. Мутахассислар ҳуқуқлари бузилган тақдирда бизнесменлар мурожаат этиши мумкинлигини эслатди. Шу жумладан, колл-марказларга аноним равишда маълумот қолдириш мумкин. Чеклов чораларига боғлиқ муаммолар хусусида ҳам. Пандемия даврида пруденциал ҳуқуқ ҳимояси масаласи уч кундан буён молиявий марказда ўтаётган конференция доирасида муҳокама қилиняпти. Онлайн учрашув давомида 25 мамлакатдан бўлган соҳа экспертлари илғор технологиялар ва орттирилган тажрибани баҳам кўрмоқда. Марказий ва Шарқий Европа марказий банклари ва бошқарувчилари раҳбарлари, шунингдек, Халқаро Валюта жамғармаси, Базель қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари ушбу тадбирда қатнашмоқда. Нотиқлар таъкидлашича, рақамлаштириш даврига келиб банклар ишини назорат қилиш янада долзарблашган.

Мухтар Бубеев, «Астана» халқаро молиявий маркази молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси бош директори:

- Замонавий муаммолар пандемия билан боғлиқ. Чунки у иқтисодиёт фаолиятига таъсир ўтказди. Қайсидир компаниялар қийналиб қолди, тегишлича, банклар уларга ёрдам берди, банклар давлат тақдим этаётган ёрдамнинг бир қисми ҳисобланади. Бундан ташқари, рақамлаштириш банклар фаолиятини кескин ўзгартиради. Ҳозир банкларга янги мижозлар келяпти. Уларга хизмат кўрсатилаётганида турли таваккаллар пайдо бўлади. Масалан, киберхавфсизлик муаммоси туғилади. Товламачиликнинг янги турлари кўпайиб кетди, тегишли бундай хавфга қарши янги ечимлар топиш зарур. Банклар ва улар ишини бошқарувчилар бу вазиятда ҳамкорликда ишлаши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси