Уральсклик ўқувчилар экологик тоза офис қоғози ва биосочиқ устида ишлаяпти

Уральсклик ўқувчилар экологик тоза офис қоғози ва биосочиқ устида ишлаяпти

Урал ўқувчиларидан ноу-хау! Назарбоев Заковат мактаби ўқувчилари экологик тоза био-салфетка ва офис қоғози тайёрлашни таклиф қилди. Ёш кашфиётчилар ғояси Туркияда бўлиб ўтган илмий лойиҳалар халқаро танловида юқори баҳоланди. Адия ва Асима дастлабки қоғоз намуналари ишлаш учун турли реактивларни синаб кўришди.

Ҳозир улар инновациявий лойиҳани такомиллаштириш устида ишлаяпти. Қизлар от тезагидан олинадиган биоқоғозни саноат миқёсида ишлаб чиқариш мумкинлигини таъкидлайди. Натижада ўрмонлар сақлаб қолинади, қайта ишлаш саноати ривожланади.

Адия Агедилова, Назарбоев заковат мактаби ўқувчиси, уральск шаҳри:

- Ўтган йили оиламиз билан фермага борган эдик. У ерда от чиқиндиси ташлаб юборилаётганини кўрдим. Телевизорда эса ўрмонлар йўқолиб бораётгани тўғрисида жуда кўп хабарлар берилади. Шундан кейин “Жамиятга фойда келтириш учун нима қила оламиз, чиқиндидан қоғоз ишлаб чиқарсак қандай бўлади?” деб устозимдан сўрадим.

Асель Сахиева, Назарбоев заковат мактаби кимё ўқитувчиси, уральск шаҳри:

- Бу ишланманинг келажаги бор, деб ҳисоблайман. Хомашёда целлюлоза, ёғоч асос бор. Бу усулни автоматлаштириш мумкин. Албатта, қўшимча тадқиқот ишларини олиб бориш керак. Чиқарилаётган қоғоз сифатини имкон қадар кўтариш зарур. Қалинлигини камайтирамиз. Қишлоқ хўжалигида чиқинди кўп. Энг муҳими - улардан самарали фойдаланиш.

Абдумалик Сарманов таржимаси