Риддердаги ёнғин асоратларини бартарф қилиш учун 557,5 миллион тенге ажратилди

Риддердаги ёнғин асоратларини бартарф қилиш учун 557,5 миллион тенге ажратилди

Риддердаги ёнғин асоратларини бартараф этиш учун ярим миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилди. Шарқий Қозоғистон вилоятига иш сафари билан борган Қозоғистон Бош Вазири Асқар Мамин шундай маълумот берди. Ҳукумат раҳбари маҳаллий аҳоли билан учрашди, жабрланганлар учун уй-жой қурилишини назорат қилди. Ҳукумат тураржойларни ёз охиригача топшириш ниятида. Янги миттитуманда зарур бўлган барча муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари бунёд этилади.

Эслатамиз, икки ҳафта аввал юз берган ёнғин оқибатида Риддерда бир одам ҳалок бўлди, икки одам жароҳатланди. Ўттиздан ортиқ уй-жой ва хўжалик биноси ёниб кетди.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга, ҳокимликка ва Даниал Кенжетаевич Ахметовга дарҳол янги уй-жойлар қуриш топшириғини берганди. Кўриб турганингиздек, қурилиш ишлари жадал давом этяпти. Ҳаммаси қурилади. Жами 30 та уй.

Абдумалик Сарманов таржимаси