Президент Тўқаев қозоғистонликларни Рамазон ҳайити билан қутлади

Қасым-Жомарт Тоқаев

Давлат раҳбари қозоғистон аҳлини Рамазон ҳайити билан муборакбод этди. Ақўрда расмий сайтида Қозоғистон президенти матбуот хизмати табрик матнини чоп этди.

 Қосим-Жўмарт Тўқаев, иқтибос келтирамиз: "Рамазон ҳайити ҳар бир инсон қалбига эътиқод зиёсини олиб киради, эзгуликка етаклайди, савоб ишларга илҳомлантиради. Шунинг учун ҳам у халқимиз бирлигини ва жамият бирдамлигини мустаҳкамлайди", деди. Президент барча қозоғистонликларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва фаровонлик тилади!

Абдумалик Сарманов таржимаси

×