Солиқ декларацияси жараёни соддалаштирилди

Солиқ декларацияси жараёни соддалаштирилди

Қозоғистонда солиқларни декларациялаш механизми соддалаштирилди. Ҳар йили декларация қилинадиган мулк рўйхати ва мажбуриятларга аниқлаш киритиш бўйича қонунчилик тадбирлари кўрилди. Молия вазири Ерулан Жамаубаевнинг билдиришича, энди фуқаролар декларачияга давлат органларида рўйхатдан ўтказилган мулки ҳамда иккинчи даражали банқлардаги пул маблағларини кўрсатмайди. Бу маълумотлар автоматик тартибда интеграцияланган маълумот базасига келиб тушади. Декларацияда хорижий мамлакатларда рўйхатга олинган транспорт воситалари, бизнесдаги улуш, кўчмас мулк, хорижий банклардаги маблағлар кўрсатилиши лозим. Аҳоли ичида декларация топширишнинг энг оммалашган усуллари Солиқ тўловчи кабинети, электрон ҳукумат веб-портали ҳамда «Е-Salyq Azamat» мобил иловаси бўлиб қолмоқда.

Ерулан Жамаубаев, Министр финансов РК:

- Умумий декларациялаш тизимига кирган шахслар келажакда даромадлари ва мулки тўғрисида маълумот бериб бориши зарур. Шу билан бирга, жисмоний шахсда активлар ва даромадларда ўзгаришлар кузатилмаган бўлса, декларация бериш шарт эмас.  «кириш» декларацияси натижаларига кўра, тақдим этилган декларациялар камерал назоратдан ўтказилади. Сўнгра қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси