Ashyq лойиҳаси Қозоғистон бўйлаб ишлаяпти

Ashyq лойиҳаси Қозоғистон бўйлаб ишлаяпти
aikyn.kz

Мамлакатда «Ashyq» лойиҳаси билан ҳамкорлик қилаётганлар сони 300 минг нафарга етди. Эпидемиологик вазият ёмонлашганига қарамай, бугундан бошлаб барча минтақалар мазкур лойиҳа билан ҳамкорликда ишлай бошлаши мумкин. Бу ҳақда Бу ҳақда «Атамекен» МТП тиббий хизматлар департаменти директори ўринбосари маълум қилди.

Асель Муратханова, «Атамекен» МТП тиббий хизматлар департаменти директори ўринбосари:

- Агарда сиз ПЗР тести топширсангиз ва салбий натижа олсангиз, 72 соат давомида «яшил» мақомга эга бўласиз. 72 соат ўтгач ёки ПЗР умуман топширмасангиз, мақомингиз «кўк»ка ўзгаради. Ижобий натижа олинган тақдирда эса икки ҳафта давомида «қизил»га бўялади. Қайта ПЗР топширсангиз ҳам, тузалсангиз ҳам икки ҳафта шундай қолади. Сиз билан мулоқотда бўлганлар эса «сариқ» мақом олади.

Иловага уланиш учун уни кўчириб олиш ва шахсий ИИН рақамларини киритиш зарур. Шунда сиз «Ashyq» лойиҳасига қўшилган барча масканларга бемалол бораверишингиз мумкин.

Асель Муратханова, «Атамекен» МТП тиббий хизматлар департаменти директори ўринбосари:

- Биринчидан, у тадбиркорларга ишини давом эттириш, бизнесни тўхтатмаслик имкониятини беради. Бу нарса айниқса ҳозир ёпилиб қолган боулинг, бильярд, компьютер клублари, караоке учун муҳим. Асосий ижобий жиҳати – хавфсизлиги. Шу тариқа биз касаллик тарқалиши олдини оламиз.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа қозоғистонлик IT-мутахассилари томонидан Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик ваноат вазирлиги билан ҳамкорликда рўёбга чиқариляпти. Ундан асосий мақсад – тадбирокрларга ёрдам бериш. Экспертлар фикрича, кўплаб мамлакатларда «Ashyq»қа ўхшаш лойиҳалар яратиляпти. Шунинг учун, келажакда у билан болиқ муаммолар юзага келмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×