Қозоғистон пойтахтида ҳавони тозаловчи «ақлли» бекат қурилди

Қозоғистон пойтахтида ҳавони тозаловчи «ақлли» бекат қурилди

Қозоғистон пойтахтида ўзининг автоном дезинфекциялаш тизимига эга «ақлли»  бекат ишлай бошлади. МДҲ мамлакатларида тенги йўқ ускуна шовқинсиз ва масофадан берилган сигнал асосида ҳавони тозалайди. Шу тариқа, вирусларнинг 99 фоизи, шу жумладан, COVID-19 ўлдирилади. Техник янгиликнинг ишлаш тамойили содда: унда ҳаво икки марта фильтрланади ва ультрабинафша нур билан ишлов берилади. Ҳозирча «ақлли» тизим пилот тартибида битта бекатда ишлаб турибди. Келажакда ишланма муаллифлари лойиҳани кенгайтириш ниятида.

Руслан Еркетаев, лойиҳа раҳбари:

- Ускуна ишини кузатиш учун қандайдир ходимларнинг туриши шарт эмас. Улар офисда ўтиради, компьютер орқали биз бекат павильонида нима бўлаётганини кузата оламиз. Бошқарув офисдан амалга оширилади. Зарур дастур ишга туширилади, шунга кўра ўзи ўчиб, ўзи ёнади. Ускуна ишлаши энг аввало бекатда одамлар қанчалик гавжум бўлиши билан боғланган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси