Туркистон – турк дунёси пойтахти

Туркистон – турк дунёси пойтахти

Туркистон – турк дунёси маънавий ва маданий пойтахти. Кўп йиллар давомида Қозоқ хонлиги пойтахти, Европани Осиё билан бирлаштирган Буюк Ипак йўлининг муҳим бўғини бўлган муқаддас шаҳар ҳозир янгидан юксалмоқда. Туркистон жуда кўпларни ўзига тортувчи кучга эга шаҳар. Мустақиллик йилларида ҳам бу борада кўп ишлар қилинди. 2018 йилда Туркистон вилояти ташкил этилди, унинг маркази бўлган тарихий Туркистон шаҳри гулаб-яшнамоқда, ободонлашмоқда. Бир ярим минг йилдан зиёд вақтдан буён мавжуд бўлган шаҳар жаҳонинг тарли қисмларидан туристларни ўзига жалб этмоқда. Турк дунёси маънавий пойтахти мақоми эса унинг ривожланиши учун янги уфқлар очади, дейди экспертлар.

Бакитжан Темирбўлат, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши кутубхонаси директори:

- Жорий йил мартида бўлиб ўтган норасмий саммит туркийзабон давлатларнинг ўзаро алоқаларини янги даражага олиб чиқди. Ўзингизга маълум, саммит якунларига кўра Туркистон декларацияси эълон қилинди, у турк дунёси давлатлари учун янги истиқболлар очади. Турк кенгаши саммити туркийзабон давлатлар тараққиётида янги саҳифа очади. Тараққиёт уфқлари аввало маданий-гуманитар ҳамда иқтисодий ҳамкорлик жабҳаларида намоён бўлади. Бизга янги чўққиларга кўтарилиш учун тарихий имконият очилди. Фақат бунинг учун ўтмишимизни яхшилаб тушуниб олишимиз керак. Нега? Чунки тарихини билмаганлар амалда келажакда ҳеч қандай истиқболга эга бўла олмаслиги аниқ.

Дархан Қидирали, Халқаро турк академияси президенти:

- Яқинда Туркистон турк дунёси маънавий пойтахти, деб эълон қилинди. Авваллари биз бу муқаддас шаҳар Қозоғистон тарихида ўз ўрнига эга дердик. Эндиликда Туркистон бутун турк дунёсининг маънавий пойтахтига айланди. Бунда Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг ҳиссаси катта. Бундан ташқари, саммитда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистоннинг маънавий, маданий ва иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини кўтариш топшириғини берди. Бу анжуманлар саммит қўйган вазифаларнинг аниқ рўёбга чиқарилиши ва Туркистоннинг оммалашишига хизмат қилади, деб ўйлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси