2021 йилнинг охиригача Қозоғистонда ер йўлдошли интернет ишга тушади

2021 йилнинг охиригача Қозоғистонда ер йўлдошли интернет ишга тушади

Қозоғистонда ер йўлдошли интернет пайдо бўлади. У 2021 йил охирида иш бошлаши кутиляпти. Бош вазир Асқар Мамин ушбу масала юзасидан Британиянинг OneWeb компанияси директорлар кенгаши раиси Сунил Миттал билан музокара олиб борди. Тадбиркор глобал ер йўлдошлар тармоғини яратиш учун фазога аппаратлар учирилиши тўғрисида маълумот берди. Ҳозирча космосга улардан 110 таси жўнатилди. Келгуси икки йил давомида Бойқўнғир космодроми орқали яна 8 та парвоз амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, OneWeb компанияси глобал ер йўлдошлар тармоғи таркибида ердан 1200 километр масофада айланадиган 648 ер йўлдоши бўлади. Унинг ёрдамида жаҳон интернет тармоғи билан қамраб олиниш анча кенгаяди ва маълумот узатиш тезлиги ортади.

Абдумалик Сарманов таржимаси