Юкларни кузатиш осонлашди. ЕОИИ янги шартнома тузди

Юкларни кузатиш осонлашди. ЕОИИ янги шартнома тузди
indochina247.com

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари икки йиллик муҳокамадан кейин янги шартнома ҳақидаги келишувни имзолади. Энди жўнатилган юкларни кузатиб бориш анча осон бўлади. Гап навигация пломбалари ҳақида кетяпти.  Экспертлар фикрича, бундай йўл тутилиши Европадан Хитойга ва аксинча йўлланган экспорт тўсиқларсиз ҳаракатланишига имконият беради. Ҳайдовчилар учун қоғозбозлик ҳам, бюрократия ҳам энг паст даражага тушади, дейди Евроосиё Иқтисодий комиссиясининг Божхона ҳамкорлиги  бўйича вазири Олег Панкратов.  Эндиликда ҳаммаси рақамли форматга кўчади. Шартнома кучга киргач, миллий тизимлар Иттифоққа аъзо давлатлар ичида ҳаракатланаётган барча транзит товарларни кузата олади.

Олег Панкратов,Евроосиё иқтисодий комиссиясининг божхона ҳамкорлиги  бўйича вазири:

- Бундан бизнес учун биринчи навбатда келадиган фойда турли маъмурий тўсиқлар олиб ташланиши ва рақамли форматда ишлаш имконияти мавжудлиги туфайли юк ташувидаги харажатлар қисқаришидир. Бир нарсага эътибор қаратишни истардим:  айнан Қозоғистон томони мана шу аксиома шартноманинг преамбуласида аниқ кўрсатилишини талаб қилди. Биз ҳамкасбларимиз таклифини қўлладик ва буни шартнома матнига киритдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×