21 мартда пойтахтда бир кунлик локдаун эълон қилинади

21 мартда пойтахтда бир кунлик локдаун эълон қилинади
astana.gov.kz

21 март куни Қозоғистон пойтахтида бир кунлик локдаун эълон қилинади. Бу ҳақда Нур-Султон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. Шаҳардаги барча савдо-кўнгилочар марказлар, ёпиқ бозорлар ва  спорт объектлари, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ва Қазпочта бўлимлари ёпилади. Фақат аптека ва озиқ-овқат магазинлари ишлайди. Пойтахтда, шунингдек, жамоат транспорти ишини тўхтатади. Шанба ва якшанба кунлари фитнес-марказлар ва клублар, спорт-соғломлаштириш объектлари, сауна ва СПА-марказлар ишлаши тақиқланади. Пойтахт бош санитар врачи  Сархат Бейсенова айтишича, беқарор эпидемиологик вазият туфайли шундай чоралар кўриляпти. Таъкидлаш жоизки, Нур-Султон шаҳрида хасталанганлар сони кун сайин ортиб боряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×