Кўҳна Култўбе шаҳридаги шарқона тангалар сири

Кўҳна Култўбе шаҳридаги шарқона тангалар сири

Култўбе шаҳри – Буюк дашт тарихи омбори. Тадқиқотчилар қатма-қат, асрма-аср ўтмишга тушиб бораверади. Археологик қазув чоғида топилган энг қадимий тангалар олимларга кўп нарсалардан дарак берди. Тарихчилар айтишича, бу тангалар Кушон подшолиги даврига оид, бу эрамизнинг II-III асрлари. Шунга кўра, Култўбе тангалари дашт савдо-сотиғининг ўзига хосликлари ҳақида хабар беради, демак, энди тадқиқотчилар турли тарихий даврларда ушбу ҳудуднинг ташқи сиёсат ва ижтимоий ҳаётига доир тафсилотларни билиш имконига эга.

ПАВЕЛ ПЕТРОВ, ТАРИХЧИ /РОССИЯ/:

- Маълум бир шаҳар тарихи билангина эмас, мазкур туман, аҳоли яшаш манзили, вилоят ва ҳатто бутун давлат мавжудлигига доир кўплаб масалалар очилмоқда. Гап шундаки, ўша даврда, қачонлардир Кушон тангалари мазкур ҳудудда муомала воситаси бўлганми? Уларни жанубдан бирорта савдогар олиб келган, бир маҳсулотни бошқасига алмаштирган бўлиши ҳам мумкин. Бу тангалар тасодифан йўқотиб қўйилган бўлиши мумкин. Танга Афғонистон шимолида, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистонда босилган. Ўша ерда қўлланган. Бу мис чақа, олтин ё кумуш эмас. Бу жанубий Қозоғистон ёдгорликларида ўша даврдаги нумизматик материаллар,  тангалар борлигининг аниқ далили.

Экспертлар фикрича, ушбу нумизматик топилма Туркистоннинг икки минг йилдан зиёд ўтмишидан гувоҳлик беради. Култўбеда сомонийлар, чиғатой даврига оид, Олтин Ўрда даври тангалари ҳам топилган. Таъкидлаймиз, Култўбедаги қазув ишлари Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилмолқда.

АНДРЕЙ ХАЗБУЛАТОВ, ҚОЗОҚ МАДАНИЯТ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

 - «Култўбе шаҳри тарихий обидалари реставрацияси» лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Биринчи ПрезидентиЭлбоши ташаббуси билан 2019 йилдан бери амалда. Лойиҳага юртимиз ва хориждан етакчи олим, археолог, мутахассисларни жалб қилганмиз. Хусусан, ЮНЕСКО экспертлари билан ишлаймиз, ҳамкорлик қиламиз, улар лойиҳамизни мониторинг қилади ва техник назоратдан ўтказади. Чунки Култўбе шаҳри ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси ёдгорлиги буфер зонасига киради.

Тангалардан ташқари археологлар қадимий қўрғон ва хоч шаклидаги иншоот деворларига дуч келди. Шунингдек, рўзғор ашёлари, тақинчоқлар, сопол ва бошқа маҳсулотлар топилди. Бу буюмлар Қозоғистон музейларида намойиш этилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.