Хорижда 14 та Абай номидаги маданият маркази очилди

Хорижда 14 та Абай номидаги маданият маркази очилди

Хорижда Абай номидаги 14 та маданият маркази ва ўнлаб ёдгорликлар очилди. Коронавирус пандемиясига қарамасдан, 2020 йилда режа қилинган буюк маърифатпарвар юбилейига бағишланган барча тадбирлар юксак даражада ва тўла ҳажмда ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва спорт вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди. Муассаса раҳбар ўринбосари Нурғиса Дауешов айтишича, қозоқ файласуфи, қозоқ ёзма адабиёти асосчиси асарлари 10 та чет тилига таржима қилинди. Шунингдек, 10 томли «Абайшунослик» ва адибнинг бошқа асарлари ҳам ёруғ кўрди.