Қозоғистонда оғир хасталар орзусини рўёбга чиқариш жамғармаси очилди

Қозоғистонда оғир хасталар орзусини рўёбга чиқариш жамғармаси очилди
bilimdinews.kz

Қозоғистонда оғир хасталар орзусини рўёбга чиқариш жамғармаси очилди. Бир неча ой давомида бефарқ бўлмаган ёшлар 120 та аризани кўриб чиқди ва 13 боланинг ҳар бири ўзига хос бўлган орзусини рўёбга чиқарди. Улардан баъзилари телекўрсатувда қатнашишни истарди, бошқалари яхши кўрган одамини кўришни. Яна кимдир вертолётда учишни орзу қилган.

Жамғарма пул тўплаш ва совғалар тарқатиш билан шуғулланмайди. Унинг вазифаси – шу кунларда ёрдамга муҳтож болалар орзусини рўёбга чиқариш, маънавий ёрдам бериш, кайфиятини кўтариш ва тинимсиз тиббий муолажа билан яшаш учун курашаётган ёш беморларнинг яшаш истагини кучайтириш. Қозоғистонлик волонтёрлар туфайли жамғарма мамлакатнинг турли қисмларида ишлай бошлади. Бу ҳаракатга 300 дан ортиқ одам қўшилган. Апрель охиригача республика вилоятларида 15 та филиал очиш режа қилинган.

ШАМИЛЬ ВАНКЕЕВ,МЕНИНГ ОРЗУЙИМ КОРПОРАТИВ ЖАМҒАРМАСИ ИЖРОЧИ-ДИРЕКТОРИ:

- Биз орзуларни рўёбга чиқарганимиздан сўнг ота-оналар фарзанди юзидаги табассумни кўрганида, қувончдан йиғлаб юборган ҳоллар бўлган. Учрашганимизда унинг беморлиги, шифохонада ётгани, нимадир етишмаётганини унутамиз, бахт туйғусига тўла бир кунни унга бахшида этамиз.

×