Энди қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриши шарт эмас

qazaqstan.tv

Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспорт олиб юриш шарт эмас. Сенат йўл ҳаракати масалаларига оид қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тасдиқлади. Лойиҳа Ижтимоий ишонч миллий кенгаши аъзолари фикрини ҳисобга олган ҳолда Президент топшириқларини бажариш учун депутатлар томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжат йўл ҳаракати борасида қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролар, жамият ва давлат ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга, транспорт воситаларидан самарали ва хавфсизликни сақлаган ҳолда фойдаланиш имконини беради.

НУРЛАН БЕКНАЗАРОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ СЕНАТИ ДЕПУТАТИ:

- Қонун лойиҳасида ҳар бир ҳайдовчи Қозоғистон Республикасида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжатни олиб юриши шартлигига оид талаб мавжуд қонунчиликдан олиб ташлаш кўзда тутилган. Яъни полиция ходими тўхтатган тақдирда ҳайдовчи шахс гувоҳномасини кўрсатади, холос. Ушбу ҳужжатга асосан полиция ходими планшет ёрдамида электрон базага киради ва база орқали ҳужжатлар яроқлилигини текширади.

Сенатор, шунингдек, Маъмурий кодексдан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси рўйхатга олингани хусусида гувоҳнома бўлмаган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортиш хусусидаги бандларни олиб ташлашни таклиф қилди. Бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик учун уларга жарима солинарди. Эндиликда бундай жазо чораси бекор қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу меъёрлар фақат Қозоғистон фуқаролари учун. Хорижлик ҳайдовчилар ва хориждан келган транспорт воситаларига нисбатан қўлланилмайди. Улар ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспортни ҳамиша ўзлари билан олиб юришлари лозим, дея аниқлик киритди депутатлар. 

×