Россияда қозоғистонлик ҳайкалтарош кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Россияда қозоғистонлик ҳайкалтарош кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Тарих, ватан, эътиқод. Тамерлан Тлес ишларида ана шу абадий мавзулар ўз аксини топган. Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган қозоғистонлик ҳайкалтарош кўргазмасининг ўзига хослиги шундаки, унда қозоқ халқи дунёқараши унинг миллий тарихи кўзгуси орқали акс эттирилган. «Тақдир» панноси бу фикримизга ёрқин далил бўла олади. Уни яратиш учун ижодкор уч қитъани кезди, ноёб материаллар ва уларга ишлов бера олувчи усталарни излади. Зеро, Тамерлан Тлес ижодида ҳунармандчилик анъаналари янгича талқин топади. Азалий касб-ҳунарлар ва замонавий технологиялар уйғунлашганича, ҳаммага тушунарли тил – санъат тилида экспозиция-ривоят пайдо бўлади. Кўргазма 9 октябргача давом этади.

Мария Филатова, Россия давлат шарқ музейи илми ходими:

- Маҳаллий аҳоли Қозоғистон ҳақида кўп нарса билмайди. Бу бориб кўришга арзийдиган ажойиб мамлакат. Қадимий маданият, ғаройиб орнаментларга эга, унинг чуқур фалсафасини Тамерлан ўз ижодида кўрсата олган. Турлича ижод, турли материаллар. Унда тош ҳам, мамонт дандон тиши ҳам, металл ва қимматбаҳо тошлар ҳам ишлатилган. Биз бу ерда қозоқларнинг анъанавий ҳаёти асосида яратилган ҳақиқий видеоартни кўриб турибмиз. Булар бари жуда қизиқарли.

Тамерлан Тлес, ҳайкалтарош:

- Кўплар маданиятимиз билан танишди. Кўкпар, қадимий анъаналаримиз ҳақида саволлар берилди, уларга маданиятимиз ҳақида ҳикоя қила олганимдан мамнунман. Биз санъат орқали халқларни яқинлаштирамиз, маданиятимизни энг чиройли кўринишда ғарб дунёсида илгари сура оламиз, деб ўйлайман.

 

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.