EXPO-2020: Қозоғистон павильони 2-ўринда

EXPO-2020:  Қозоғистон павильони 2-ўринда

192 давлат ичида иккинчи. Дубайда бўлиб ўтган “EXPO-2020» умумжаҳон кўргазмасида Қозоғистон павильони энг яхшилар сафидан жой олди. QAZEXPO Congress маълум қилишича, биринчи ўринни Германия эгаллаган, учликда Италия ҳам бор. Кўргазма давомида павильонга 1 миллион 617 минг одам ташриф буюрган.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон павильони «Имкониятлар» кластерида жойлашган. У Бирлашган Араб Амирликлари павильонига яқин жойда. Томошабинлар мамлакатнинг жойлашган ўрни, тарихи, маданияти, туристик салоҳияти, иқтисодий-инвестициявий имкониятлари ҳақида маълумот олди. Ташқи кўринишидан шарқона безатилган павильонда замонавий техник имкониятлар намойиш этилди. Павильон аркаси петроглифлар ва скиф-сак маданияти элементлари билан безатилди. Бу ишлар учун мамлакат 8 миллиард тенге сарфлаган. Эслатамиз, «EXPO-2020» кўргазмаси 2021 йил 1 октябрда иш бошлаган ва ҳозирга қадар давом этмоқда.

Абдумалик Сармонов таржимаси