Европа Иттифоқи билан савдо салкам 71 фоизга ошди

Европа Иттифоқи билан савдо салкам 71 фоизга ошди

2022 йилнинг икки ойи давомида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида ўзаро савдо ҳажми 6 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йил шу даврига нисбатан 71 фоизга кўп, дея хабар беради «QazTrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази. Шу билан бирга, юртимизнинг Европа Иттифоқига маҳсулот экспорти 5 миллиард долларга етган. Экспертлар фикрича, нефть ва нефть маҳсулотлари, ферроқотишмалар, алюминий, дон ва табиий газ каби товарлар сотуви кўпайган. Европа Иттифоқидан эса дори-дармон, газ турбиналари, ҳисоблаш машиналари, телефон ускуналари, қора металл маҳсулотлари ва бошқалар келтирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси