Манғистауда янги туристик йўналишлар ишга тушади

Манғистауда янги туристик йўналишлар ишга тушади

Манғистау вилояти тез кунларда халқаро туристик хабга айланади. Каспий соҳилида қозоғистонликлар ҳам, хорижлик меҳмонлар ҳам мириқиб дам олиши мумкин. Минтақанинг ноёб табиати, қадимий объектлари, муқаддас қадамжолари, археологик ёдгорликлари бор. 2022 йил охиригача Манғистауни хорижий мамлакатлар билан боғловчи қатор авиалиниялар очилади. Ақтауда тўпланган Яқин Шарқ мамлакатлари, Ўзбекистон, Россия, Германия ва Грузия халқаро туроператорлари вакиллари шу масалаларни муҳокама қилди.

Али Алкхамис, туристик компания раҳбари, Қувайт:

- Визасиз тартибда биз юртдошларимизга Ақтау саёҳатини таклиф эта оламиз. Бу минтақа тақдимотини юқори баҳоладик. Энди авиарейслар очилиши керак. Биз Қозоғистон авиалиниялари ёрдамига ишонамиз. Бу иш тез орада йўлга қўйилишига умид қиламан. Ёз мавсуми эса сайёҳлар оқими қанчалик жўшқин бўлишини кўрсатади.

Ержан Еркинбаев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири ўринбосари:

- Умуман олганда, Манғистауда туристлар учун анча хилма-хил саёҳатларни таклиф этса бўлади. Бу жиҳатдан ҳаммаси талабга мувофиқ. Ҳамма тилга олган ягона муаммо: қўшни шаҳарлар ва давлатларга парвозлар чеклангани. Масалан, турк туроператорлари таъкидлашича, Германиядан Ақтауга бевосита парвозни йўлга қўйиш жуда муҳим. Эрон фуқаролари учун Ақтауга визасиз ташриф имкониятини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки улар бир соатда учиб келиши мумкин. Эрон эса анча кенг ва бой бозорга эга.

Абдумалик Сарманов таржимаси