Ханс Клюге – Қозоғистонда

Ханс Клюге – Қозоғистонда

Дастлабки тиббий-ижтимоий ёрдам борасида Қозоғистон тажрибаси билан танишиш, ҳамкорлик истиқболларини белгилаш мақсадида БССТ Европа минтақа бюроси раҳбари республикамизга етиб келди. Алматида Ханс Клюге талабалар билан учрашди, у Иссиқ шаҳридаги тиббиёт даргоҳларига ташриф буюриши кутиляпти.

Ханс Клюге, БССТ Европа минтақа бюроси директори:

- Сафаримдан икки мақсад кўзда тутилган. Энг аввало, вазир билан бирга келгуси икки йил давомида ҳамкорликда олиб бориладиган иш режасини имзолаймиз. Халқаро кўргазма майдончаси очилишида иштирок этамиз. Қишлоқ аҳолисига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби қандай бўлиши керак? Бу жуда муҳим, чунки беморларнинг ўндан тўққиз нафари нотўғри яшаш ва овқатланиш туфайли хасталанади. МДҲ парламентлараро Ассамблеясида қатнашаман. Унда аҳоли саломатлиги ҳақида маъруза ўқийман.

Абдумалик Сарманов таржимаси