«Қора сўзлар» турк тилига қайта таржима қилинди

«Қора сўзлар» турк тилига қайта таржима қилинди

Абай адабий мероси – турк тилида. «Қора сўзлар»нинг  янги таржимаси муаллифи – қозоқ  адабиёти ва маданияти билимдони, ёзувчи ва олим Ашур Ўздемир. Аввалроқ у таниқли қозоқ ёзувчи ва шоирлари Алихан Бўкейханов, Миржақип Дулатов, Султанмахмут Тўрайғиров ва бошқалар асарларини турк тилига ўгирган.

Ашур Ўздемир, ёзувчи:

- «Қора сўзлар» асари қозоқлар ва Абай Қўнонбоевни муфассал тасвирлайди. Туркияда буюк мутафаккирни яхши биладилар. Бироқ ҳамма ҳам унинг фалсафаси, асарларини англайвермайди. «Қора сўзлар» аввал ҳам турк тилига таржима қилинган. Бироқ эски таржима меникидан бироз фарқ қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси