Параспорт бўйича хорижлик мутахассислар таклиф этилади

Параспорт бўйича хорижлик мутахассислар таклиф этилади

Параспорт бўйича бўлажак олимпиадаларга тайёргарлик кўриш, атлетлар билан машғулот ўтказиш учун Қозоғистонга хорижлик мутахассисларни таклиф этиш кўзланган. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Маданият ва спорт вазирлиги қўмита раиси Самат Ерғалиев маълум қилишича, келгуси беллашувларга тайёргарлик ишлари бошланиб кетган. Уларда халқаро тажрибага алоҳида эътибор берилади.

Самат Ерғалиев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги қўмита раиси:

- Масалан, тўрт йил ичида Хитой умумжамоа ҳисобида 20-ўриндан 1-ўринга чиқди. Мазкур давлат ўз спортчиларини тайёрлаш учун хорижий давлатлар - Россия, Беларусдан маслаҳатчилар чақирди. Шу кунларда биз ҳам параспорт бўйича хорижликларни таклиф этмоқчимиз. Шунингдек, Париж ва Миланда ўтадиган Паралимпиада учун махсус дастур ҳозирланган, Миллий Паралимпиада қўмитаси билан бирга иш олиб борилди.

Эслатамиз, Хитойда бўлиб ўтган 13-Қишки Паралимпиада ўйинларида мамлакатимиздан 5 нафар атлет қатнашди. Қозоғистон Миллий жамоаси битта бронза медаль олди ва 53 давлат ўртасида жамоа ҳисобида 17-ўринга чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси