Апрель ойида имтиёзли автокредитлаш тартиби тасдиқланади

Апрель ойида имтиёзли автокредитлаш тартиби тасдиқланади

Қозоғистонда имтиёзли автокредитлаш тартиби апрель ойида тасдиқланади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги таъкидлашича, ҳозир мамлакатда ишлаб чиқарилган техникани сотиб олиш ва жараённи молиялаштириш  шартлари турли давлат органларида кўриб чиқилмоқда. Имтиёзли кредитлаш дастури учун жами 100 миллиард тенге, минтақалардаги автобусларни янгилаш учун 30 миллиард тенге ажратиш кўзда тутилган. Қонун қабул қилинган тақдирда қозоғистонликлар дастлабки тўловсиз 7 йил муддатга кредит олиши мумкин. Битта енгил транспорт баҳоси 10 миллион тенгедан ошмаслиги керак. Таъкидлаш лозимки, машиналарни имтиёзли тартибда харид қилиш ва автобус паркини янгилаш «Жасил даму» оператори  ҳисобига амалга оширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси