Алмати ҳавоси махсус датчиклар билан кузатилади

Алмати ҳавоси махсус датчиклар билан кузатилади

Алматида микроиқлимни назорат қилиш учун махсус ускуналар ишга туширилади. Мегаполисда атмосфера ҳавоси сифатини аниқловчи датчиклар ўрнатиш режалаштирилмоқда. Осиё Тараққиёт банки шаҳарга 50 та шундай ускуна тақдим этди. Датчик ифлосланишнинг асосий манбаларини аниқлаш имконини беради. Шу асосда шаҳардаги экологик вазиятни, демак, аҳоли саломатлигини яхшилаш мўлжалланган. Ускунага қуёш панели, ташқи ҳимоя экрани ва реал вақт тартибида ҳаво сифати ҳақида маълумот тақдим этиш учун уяли алоқага уланиш ускунаси ўрнатилган. Маълумотлар «Казгидромет» ва ОТБ лойиҳаси бўлган «Алмати-Бишкек иқтисодий йўлаги» веб-сайтларида чоп этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси