35 мингдан кўпроқ қозоғистонлик пенсия жамғармасини ўтказиш учун махсус ҳисоб очди

egemen.kz

35 мингдан кўпроқ қозоғистонлик ўз пенсия жамғармасини йиғиш учун Отбаси банкда махсус ҳисоб очган. Мутахассислар изоҳ беришича, агар сиз йиғилган маблағингиздан фойдаланишни истасангиз, бу - қилиниши шарт бўлган босқич саналади. Ва бунда сиз банк омонатчиси бўлиш-бўлмаслигингиз муҳим эмас.

ЖАНАРА ДУЛАТОВА, МУХБИР:

- Шу билан бирга, бу ҳисобни очиш учун банкка бориш шарт эмас. Мобиль иловани юклаб олиш кифоя. Керакли иловани топиб, қўл телефони рақами ва СТИРни киритамиз. Шундан сўнг шахсингизни тасдиқлаб, эълонлар ва шартлар билан танишасиз. Ва бўлди, пенсия тўловларини ўтказиш учун махсус ҳисоб очилади.

Ўз хонадонига эга бўлмаган қозоғистонликлар учун бу - мақсадга етиш, ўз уйига эга бўлиш учун яна бир имконият. Дарвоқе, агар кимдир йиғилган маблағини орзусидаги бошпанани сотиб олишга сарфлашни истаса, бошқалар муолажага мўлжаллайди. Бу ҳолда пулни қачон ва қандай олиш мумкинлиги ҳозирча номаълум.

ЖАНСУЛТАН МАТАЕВ, «ОТБАСИ БАНК» АЖ МАРКАЗИЙ ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ:

- Бир марталик пенсия тўловини ўтказиш имконини берувчи махсус онлайн-платформани биз ишлаганмиз. Пенсия тўловларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқлангач, ариза қабул қилиш учун ишга туширилади.

Эслатамиз, ўз пенсия жамғармасининг бир қисмини олиш учун аввало маблағ  Ягона жамғариладиган пенсия фондининг энг кам миқдоридан ошишини билиш зарур. Бошқача айтганда, ҳисобингизда ечиб олиш мумкин бўлган маблағ борлигини. Масалан, агар сиз 30 ёшда бўлсангиз, ҳисобингизда камида 2 ярим миллион тенге қолиши шарт. Шахс ёши қанчалик катта бўлса, бу миқдор шунча ошади. Дарвоқе, эндиликда ушбу маълумотлар ҳам онлайнда мавжуд. Пенсия фонди ўз жамғармасини текшириш учун янги хизматни ишга туширди.

МУРАТ ШАРИПОВ, «ЯЖПФ» АЖ НУР-СУЛТОН ШАҲАР ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ: 

- Омонатчиларимиз пенсия ҳисобининг ҳолати ҳақидаги барча маълумотни масофадан туриб, ЭРИни ишлатиш, сайтга, телеграм-ботга  кириш орқали билиши мумкин, яъни қизиқтирадиган саволлар бўлса, биз барча ижтимоий тармоқларда бормиз.

 Мутахассислар таъкидича, бунда ушбу суммани ҳеч ким қўлингизга тутқазмайди. Банк ходимлари аризани тўлдиришга ўта жиддий ёндашишни тавсия қилади. Ҳужжат тайёрлаш, электрон рақамли имзога эга бўлиш, реквизитларни билиш. Умуман, бугунги кунда Қозоғистонда етти юз олтмиш мингдан зиёд одам ўз ҳисобида белгиланган миқдордан ошиқ суммага эга, улар биргаликда  2,4 триллион тенге ечиб олиши мумкин.

×