Утилизация йиғими ставкаси 50 фоизга камаяди

Утилизация йиғими ставкаси 50 фоизга камаяди

Автотранспорт ва қишлоқ хўжалиги техникасига қўйилган утилизация йиғими ставкаси 50 фоизга камаяди. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари маълум қилган. Роман Скляр айтганидек, мамлакатда утилизация йиғимидан бутунлай воз кечилмайди. Бу машинасозлик соҳасининг дискредитациясига, юртимизга арзон ва сифатсиз автоуловлар кириб келишига йўл очиши мумкин. Бундан ташқари, ўринбосар илова қилдики, утилизация йиғимидан тўпланган 200 миллиард тенгедан зиёдроқ маблағ «аҳоли манфаатлари учун» ишлатилади. Хусусан, 100 миллиард тенге йиллик 4 фоиз ва дастлабки тўлови нолга тенг бўлган, ўзимизда ишлаб чиқарилган имтиёзли автокредитларга йўналтирилади. 70 мингдан ошиқ қозоғистонлик қулай нархларда автотранспорт харид қилиши мумкин.

Роман Скляр, Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари:

- Автобус сотиб олиш, маълум бир фоизли ставкада тўлаш ташувчиларимиз учун фойдали эмас. Бунга йўл ҳақи ҳам қўшилса, яна баҳоси ошади. Шунинг учун ноль ставкада 7 йиллик муддатга бу автобусларни ўзимизнинг ташувчиларга сотишга қарор қилинди. Шу тариқа, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рағбат кўради, бу маблағлар фуқаролар манфаатига хизмат қилади.

Басима Сарманова таржимаси