АЭС қурилиши юрт иқтисодиёти ва атом соҳасига туртки беради

АЭС қурилиши юрт иқтисодиёти ва атом соҳасига туртки беради

2035 йилга бориб, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган жами электр энергиясининг 12 фоизи атом энергетикаси ҳиссасига тўғри келиши мумкин. Ушбу мақсадга эришиш учун, дейди мутахассислар, умумий қуввати 2,4 гВтга тенг бўлган АЭС кўмаклашади. Асосий генерациянинг янги манбаи, Энергетика вазирлигида айтилишича, мавжуд етишмовчиликни бартараф этиш ва истеъмолчилар талабини тўла қоплашга имкон беради. Бошқача айтганда, янги атом электр станцияси юртимиз энергия тизими мустақил бўлишига замин яратади. Дарвоқе, Қозоғистонда атом энергетикасини ривожлантириш учун салоҳият етарли, дейди мутахассислар. Мамлакат табиий уран қазиб олишда дунёда етакчи ўринда, айни пайтда бу моддани изотопли бойитиш хизмати мавжуд. Биргина ўтган йили Улби металлургия заводи базасида Хитойдаги АЭСлар учун тайёр ядро ёнилғиси ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилди. Ҳозирда профессионаллар соҳани такомиллаштириш бўйича мажмуавий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Жаслан Қасенов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги атом энергетикаси ва саноати департаменти директори:

- Айни пайтда Қозоғистонда табиий-иқлим омиллари асосида атом энергетикаси ишлаб чиқариш ва АЭСнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича тадқиқот ўтказиляпти. Дунёдаги 6 та ядро технологияларини етказиб берувчилар фаол ўрганилмоқда. Бу Америка, Америка-Япония, Корея, Россия, Хитой ва Франция технологияси.

Басима Сарманова таржимаси