БМТ Бош Котиби Донбассдаги зиддиятни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош Котиби Донбассдаги зиддиятни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош Котиби Антониу Гутерриш Украинадаги зиддиятли томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. У мамлакатдаги сўнгги воқеалардан жиддий ташвишда эканлигини билдирди ва мулоқотга чорлади.

Антониу Гутерриш, БМТ бош котиби:

- Биз Украина халқини инсонпарварлик тадбирлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга эътибор орқали қўллашда давом этамиз. Ушбу таҳликали лаҳзаларда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, қонун устунлигини тиклашга чақираман. Вазминлик ва тафаккур лозим. Айни пайтда, бизга деэскалация зарур.

Басима Сарманова таржимаси