Қозоғистонда 13 та «кулранг» майнинг фермаси аниқланди

Қозоғистонда 13 та «кулранг» майнинг фермаси аниқланди

Қозоғистон пойтахтида яширин майнинг фермаси аниқланди. Молиявий мониторинг агентлиги департаменти маълум қилишича, ферма электр узатиш тармоғига ноқонуний уланган. Бу ерда рақамли криптовалюта «bitcoin» ишлаб чиқарувчи воситалар топилди. Ноябрь ойи бошидан бери 20 миллион тенгедан кўпроқ рақамли валюта ишлаб чиқарилган ва нақдга айлантирилган. Таъкидлаймиз, рақамли майнинг объектлари текшируви айни пайтда бутун Қозоғистон бўйлаб ўтказиляпти. Беш кун мобайнида мобиль гуруҳлар умумий қуввати 200 МВтдан ошиқ бўлган 13 та майнинг фермасини аниқлади ва фаолиятига чек қўйди. Бу фермалар Ақмўла, Қарағанди, Павлодар ва Туркистон вилоятлари, шунингдек, Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳрида бўлган.

Басима Сарманова таржимаси