Миллий музейда Олтин Ўрда даврига оид кўргазма очилди

Миллий музейда Олтин Ўрда даврига оид кўргазма очилди

Пойтахтда қозоқ тарихининг машҳур вакили Бўлған онанинг янгиланган тасвири тақдим этилди. Бу - антропологик маълумотларга асосланган мамлакатимизда яратилган дастлабки гипперреалистик ҳайкал. Халқ ривоятларига кўра, у Жўжихоннинг қизи бўлган. Бошқа бир маълумотларга кўра келини бўлган ҳам дейишади. Яна бир манбада эса Буюк Даштни бошқарганлардан бири сифатида таърифланади. Нима бўлганида ҳам, Улитаудаги кўҳна мақбарани мажмуавий шаклда текшириш борасида унда урф-одатларга мувофиқ дафн этилган 35-40 ёшдаги аёл хоки аниқланди. У билан бирга ипак газламадан тикилган чопон, олтин тақинчоқлар, кўза, темир ханжар, кўзгу, от анжомлари топилган. Миллий музейда Олтин Ўрда даврига оид қимматли асори атиқалар кўргазмасини Қарағанди вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи тақдим этди.

Ержан Нұрмағамбетов, Қарағанди вилоят тарихий- ўлкашунослик музейи раҳбари:

- Биз лолаларнинг ватанида яшаймиз, деймиз. Олтин кўзанинг ост қисмида ана шу гулнинг сурати бор. Қадимий қўчқор мугузи нақшлари бор. Авлодлар узвийлиги, тарихий давомийлик дегани шу. Кўргазмани илк марта Миллий музейда намойиш қиляпмиз. Сўнгра 17 минтақанинг ҳаммасида бўламиз. Ҳаммасида Олтин Ўрда тарихини, Жўжихон авлоди ҳақида маълумотларни намойиш қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси