Ўтган йили пулли йўллар 8 миллиард тенге даромад топди

Ўтган йили пулли йўллар 8 миллиард тенге даромад топди

Қозоғистонда 2021 йилда пулли йўллардан тушган даромад 8 миллиард тенгедан ошди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, республика аҳамиятига эга тўртта автойўл – «Нур-Султон - Темиртау», «Нур-Султон - Шучинск», «Алмати - Қапшағай» ва «Алмати - Хоргос» дан 7 миллиард тенге тушди. Бундан ташқари, ўтган йил кузидан бошлаб яна 7 та пулли йўл участкалари ишга тушди. «Тараз – Қайнар», «Чимкент – Қизил Ўрда», «Чимкент – Тароз», «Чимкент – Ўзбекистон чегараси», «Талдиқўрған – Қапшағай», «Кўкшетау – Шучинск», «Нур-Султон – Павлодар» йўллари ҳам 1 миллиард тенге келтирди. Тўпланган маблағ йўл ва йўл ёқасидаги инфратузилмалар ҳамда мазкур пулли дастурий-аппарат мажмуаси яратиш учун сарфланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси