ЖХШТ январь воқеалари бўйича ишчи гуруҳ тузди

ЖХШТ январь воқеалари бўйича ишчи гуруҳ тузди

Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти юртимиздаги январь воқеалари бўйича махсус ишчи гуруҳ тузди. ЖХШТ бош котиби Станислав Зась маълум қилишича, бу биринчи амалий тажриба ва Қозоғистонда ўтказилган амалиёт мавжуд механизмлар ишга яроқли эканлигини кўрсатди. Ҳарбий блок бўҳронларга қарши кучлар ишини такомиллаштириш ниятида. Шунингдек, биологик ҳимоя тизими барпо этилади.

Марат Сиздиқов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:

- ЖХШТ кучлари мавжудлиги асосий эътиборни террорга қарши амалиётларга жалб этиш имкониятини берди. Ташкилот кучлари стратегик ва ижтимоий муҳим объектларни қўриқлаш билан шуғулланди. Айни вақтда ЖХШТ кучлари кириб келиши вазиятни барқарорлаштиришга имкон яратди. Ҳозир юз берган воқеалар ҳар томонлама тафтиш этиляпти. Бу ишда, жумладан, жамоатчилик ҳам қатнашяпти.

Станислав Зась, ЖХШТ Бош котиби:

- Албатта, зарурат туғилган тақдирда, Хавфсизлик кенгаши қарор қабул қилади. Бизда исталган вақтда ҳар қандай нуқтада вазиятга таъсир кўрсатиш учун имконият ва механизмлар бор. Биз ҳар йили турли давлатларда, турлича ҳудудларда машқ қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси