Қозоғистон ва Хитой: «Муносабатларнинг янги 30 йиллиги арафасида»

Қозоғистон ва Хитой: «Муносабатларнинг янги 30 йиллиги арафасида»

Қозоғистон ва Хитой «ўзрао алоқаларнинг янги 30 йиллигини» бошламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпин Қосим-Жўмарт Тўқаев билан Пекинда бўлиб ўтган учашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар даражасини шундай сифатлади. Давлат раҳбарлари стратегик ва ўзаро фойдали ҳамкорликка йўналтирилган самарали музокаралар ўтказди. Учрашув ниҳоясида Қозоғистон Президенти Хитой раҳбарини мамлакатимизга давлат ташрифи билан келишини таклиф қилди. Президент матбуот котиби Берик Уали «Казахстанская правда» газетасида чоп этилган мақоласида шу ҳақда маълум қилган. Шуни ҳам айтиш керакки, Қосим-Жўмарт Тўқаев ташрифи ниҳоясида Си Цзиньпин ташкил қилган қабул маросимида иштирок этди. Учрашувда Олимпиада ўйинлари очилиши маросимига келган делегация аъзолари ҳам қатнашди. Унда Президент БМТ бош котиби, БССТ раҳбари, Польша, Сингапур, Қатар, Покистон ва Марказий Осиё раҳбарлари билан мулоқотда бўлди. уларнинг ҳаммаси январь воқеаларида вазиятни барқарорлаштириш учун Президент томонидан қабул қилинган қарорларни қўллаб-қувватлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси