The Independent: Қозоғистон Ғарбнинг муҳим иттифоқчиси бўлиши мумкин

The Independent: Қозоғистон Ғарбнинг муҳим иттифоқчиси бўлиши мумкин

Ғарб мамлакатлари Қозоғистондаги ўтиш даврини қўллаб-қувватлаши зарур. Британиянинг The Independent нашри саҳифаларида иқтисодчи ва сиёсатшунос Владислав Иноземцев шундай фикр билдирди.

Владислав Иноземцев, сиёсатшунос:

- Ҳозир Қозоғистон муҳим иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар арафасида турибди. Улар ҳамиша ижтимоий ўзгаришлардан кейин юз беради.Кўп йилларни ривожланиш иқтисодиётига сарфлаган олим сифатида шуни айта оламанки, Қозоғистон йўли менга Жанубий Корея, Тайвань, Индонезия ва, албатта, Хитойнинг модернизацияланиш тажрибасини эслатади. Мен Ғарб дунёси учун ҳам Россия, ҳам Хитой билан чегарадош бўлган минтақада иттифоқдош жуда керак, деб ҳисоблайман. Ғарб давлатлари Қозоғистонда мавқеини мустаҳкамлаш имкониятидан воз кечмаслиги керак. Чунки у постсовет ҳудудининг энг фаол ривожланаётган ва геосиёсий жиҳатдан муҳим қисми.

Абдумалик Сарманов таржимаси