«Европа-Осиё» тинчлик марши биринчи босқичи Нур-Султонда старт олади

«Европа-Осиё» тинчлик марши биринчи босқичи Нур-Султонда старт олади

Қозоғистон пойтахтида «Европа-Осиё» тинчлик ва тотувлик марши старт олади. Делегация 3 июль куни йўлга чиқади. Тадбир 3 босқичда ўтади. Биринчи марш Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Грузия бўйлаб ўтади. Иккинчиси АҚШда ўтади, учинчиси Алматида бошланади ва Ҳиндистоннинг Жаҳанапур шаҳрида якунланади. Байроқлар паради ва давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган, унда динлараро мулоқотнинг янги концепцияси муҳокама қилинади. Қозоғистондан 30 одам йўлга чиқади. Бу йил Тинчлик ва тотувлик марши 16-марта ўтади.

Руслан Абдуллин, Халқаро тинчлик ва тотувлик маршлари ижрочи директори:

-Келишувга биноан ҳар бир шаҳарда жуда катта ахборот блоки чиқарамиз, бундай халқ байрамларида 5, 7, 10 минг одам майдонга чиқиши кутиляпти. Шунингдек, биз дўстлик карвони ташкил қиламиз, бу ҳақда кўпиликка айтамиз. Тинчлик ва тотувлик карвонида барча ижодий жамоалар, кўнгиллилар, ҳар бир фуқар ўз транспортида иштирок эта олади. Улар карвонимизга қўшилиши, биз билан бирга бутун йўналишни босиб ўтиши, тинчлик тотувликни тарғиб қилиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси