Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Қозоғистон тўла барқарорлашди, қонуний тартиб-интизом ўрнатилди. Фуқаролар, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш учун барча чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида таъкидлашича, модернизацияланган миллий хавфсизлик тизими ҳар қандай даражадаги таҳликаларга муносиб жавоб бериши зарур. Давлат раҳбари миллий хавфсизликнинг барча йўналишларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чоралар кўришга киришишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси