Ҳукумат Президент топшириқларини бажариш бўйича чора-тадбирлар кўради

Ҳукумат Президент топшириқларини бажариш бўйича чора-тадбирлар кўради

Январдаги тартибсизликлар оқибатларини бартараф этиш ва мамлаатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш. Қозоғистон ҳукумати президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириқларини бажариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Мамлакатда «Қозоғистон халқига» ижтимоий жамғармаси тузилди, унга бизнес субъектлари 20 миллиард тенгедан кўпроқ маблағ ўтказди. Бундан ташқари, ички ишлар бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкмлаш учун маблағ ажратилди. Минтақаларга 457 патрул машинаси ва 70 та автобус берилди. Тартибсизликлар туфайли жабрланганларга банклар олдидаги қарзларини тўлашни кечиктириш имконияти яратилди. Бундан ташқари, жабрланган тадбиркорлар кўрган зарар ўрнини қоплаш механизми ишлаб чиқилди. Айни вақтда утилизация тўловлари тўплаш бўйича оператор белгиланди, «Яшил тараққиёт» бу иш билан шуғулланади. Бу компаниянинг 100 фоиз акцияси давлатга қарашли. Шунингдек, келгуси йилнинг 1 январигача биржада газ сотиш тўхтатилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси