Қозоғистон Пекин Олимпиадасига 228 миллион тенге сарфлайди

Қозоғистон Пекин Олимпиадасига 228 миллион тенге сарфлайди

Қозоғистон Пекин Олимпиадасида қатнашиш учун 228 миллион тенге атрофида маблағ сарфлайди. Лекин бу рақам яна ўзгариши мумкин. Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда мамлакатимиз миллий Олимпиада қўмитаси бош раиси Крюков шуни маълум қилди. Пекинда Қозоғистон жамоасидан 34 спортчи 87 спорт тури бўйича ватан шарафини ҳимоя қилади. Айниқса, чанғичилар кўп сонли лицензияга эга бўлган. Улар коронавирус юқтирмаслик учун ёпиқ карантин зоналарида шуғулланяпти.

Андрей Крюков, миллий Олимпиада қўмитаси бош раиси:

- Ҳозирги вақтда барча спортчилар карантин зоналарида сўнгги ҳозирлик ишларини ўтказяпти. Улардан иккитаси Қозоғистонда, 3 таси хорижда. Шорт-трек ва конькида югуриш спорти жамоалари “Алау” муз саройи базасида, фристайл могул, чанғили иккикураш, тоғ-чанғи спорти, трамплиндан сакраш жамоалари Алматида яшаяпти ва тайёрланяпти. Могулчилар Шимбулақда машғулот ўтказяпти.

Пекинда эса Қишки Олимпиада ўйинларига тайёргарлик давом этяпти. Осмон ости мамлакати пойтахтида салкам 4 минг спортчи қатнашадиган халқаро беллашувлар очилиши маросими репетиция қилинди. Томошабинлр учун ғаройиб бир ярим соатлик дастур тайёрланган. Шоу постановкаси билан машҳур хитойлик режиссёр Чжан Имоу шуғулланмоқда. У 2008 йил Олимпиадаси меҳмонларини иқтидори билан ҳайратлантиришга улгурган.

Ван Цзюнь, Пекиндаги Олимпиада – 2022 очилиши ва ёпилиши маросимларини ташкил этиш департаменти раҳбари:

- Ушбу маросим учун биз профессионал труппалар, актёрларни жалб этмадик. Бундай таркиб аввалги Олимпиада ўйинларида мутлақо бўлмаган. Маросимга тайёргарлик даври ҳар бир иштирокчининг хотирасида абадий қолади, деб ўйлайман.

Очилиш маросими эса 4 февралга мўлжалланган, лекин ундан икки кун илгари томошабинлар яна бир ёрқин шоу – Олимпиада олови эстафетасини томоша қила олади. Унда бир минг икки юз машъалачи иштирок этади. Ташкилотчилар ўзларини бошқарувчи машиналар, робот-амфибиялардан фойдаланиш ниятида. Улар Олимпиада оловини Юн-дин дарёси яқинидаги Пекин қишки олимпиада паркига узатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси