Экспортчилар қўллаб-қувватланади

Экспортчилар қўллаб-қувватланади

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш – устувор йўналиш. Қозоғистонда 25 январда «Экспорт акселерацияси - 2022» дастури старт олади. Унда қатнашиш учун машинасозлик, химия, енгил ва озиқ-овқат саноати соаҳсида ишлаётган, шунингдек, хизмат кўрсатувчи 190 корхона саралаб олиниши кўзда тутилган. Таъкидлаш жоизки, бу Қозоғистон экспортчиларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг товарлари, хизматларини ташқи бозорларга чиқаришга мўлжалланган учнчи дастур. Макур иш 2025 йилгача давом этади. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар йили Қозоғистон маҳсулотини аниқ йўналишда илгарилатишга мўлжалланган мамлакатлар рўйхати тузилади. Жорий йилда Россия, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Бирлашган Араб амирликлари, Саудия Арабистони бу рўйхатдан ўрин олган. Таъкидлаш лозимки, биринчи дастур ишга тушган 2020 йилдан буён иштирокчи компаниялар 150 миллион доллар миқдорида контрактлар тузишга муваффақ бўлди. Made in KZ тамғаси урилган маҳсулот Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларига юборилди.

Асилжан Қадим, «QazTrade» ҲЖ Аналитика ва консалтинг департаменти директори:

- Корхоналар экспорт акселерацияси доирасида тегишли тавсиялар ишлаб чиққан ҳолда экспорт салоҳияти ўрганилади, маҳсулотни мўлжалланган бозорларга ҳозирлаш, савдо-иқтисодий миссияларга тайёрлаш ва эҳтимолий харидорлар билан музокараларга тайёрланиш амала оширилади. Дастур учинчи марта амалга ошириляпти. Унда тайёр маҳсулот чиқараётган, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун моддий ва меҳнат захираларига эга корхоналар иштирок эта олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси