Утилизация йиғими янги ставкаси февралда тасдиқланади

Утилизация йиғими янги ставкаси февралда тасдиқланади

Жорий йил февралида утилизация йиғими янги ставкаси тасдиқланади. Экология, геология ва табиий захиралар вазирлигида таъкидлашларича, Давлат раҳбари топшириғига кўра, бунинг учун для утилизация йиғими коэффициентларини қайта кўриш бўйича маҳкамалараро ишчи гуруҳи тузилди. Натижалар тегишли вазирлик сайтида эълон қилинади. Ҳозирча утилизация йиғими амалдаги ставкалар асосида «Яшил тараққиёт» операторига топширилади. Эслатамиз, айнан шу давлат ташкилотига «РОП оператори» вазифасини бажариш топширилган. У Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги таркибига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси